Тест режимида

Янгиликлар

Самарқандда ҳам “Зарбдор ойлиги” доирасидаги тадбирлар уюшқоқлик билан ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрдаги 147-сон Фармойиши асосида Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 15 октябридан 15 ноябрь кунига қадар республика миқёсида “Зарбдор ойлиги” бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби ушбу ойликда асосий эътиборини ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, йўл қўйилаётган камчиликлар ва истиқболли режаларини тарғибот ҳамда таҳлил қилишни белгилаб олди.

Аввало мазкур ойликни тарғиб этувчи панно ва баннерлар тайёрланиб, Самарқанд вилоятидаги мавжуд автомобиль йўллари бўйлаб ўрнатиб чиқишмоқда. Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, ушбу ойликни тарғиб қилувчи буклетлар барча фуқароларга тарқатилмоқда. Шунингдек, ЙПХ инспекторлари йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва пиёдалар билан, трамвай ва автобуслардаги йўловчилар билан ҳам суҳбатлар ўтказиб, уларга ҳам тарғибот буклетлари улашилди.

Тадбирлар давомида қоидабузарликларни аниқлаш, йўл ҳаракатини ташкил этишда аниқланган кимчиликларни бартараф этиш, ҳайдовчилар ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш ва бу орқали содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор бериляпти.

“Зарбдор ойлиги” ва ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати тарғиботи куни” тадбирлари Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида кенг кўламда ташкил этилмоқда.